Ассалому алайкум!
Ёшлигимдан кўп касал бўлиб ўсганман, кўп докторларда даволанганман. Бундан ташқари оила аьзоларим ҳам кўп касал бўлишади. Акам оператсия бўлган, дадамни қўллари жароҳат олди. Шунақа касалликлар билан оиламиз кўп азият чекади. Динни яхши англаб етмаган чоғимизда оиламиздагиларга сизларни авлодингизда чироқ қўйганлар бор экан, энди сизлар ҳам бўйнингизга олишингиз керак, бўлмасам бошингиз касалдан чиқмайди, доим чап солаверади дейишган экан, яқинда ҳам шундай дейишибди. Оятал курсини ўқиб чироқ қўясизлар ёки сотиб юборишингиз керак дейишибди. Бобомга бу нотўғри экан десак ҳам одамлардан чироқ ҳақида сўраб юрибдилар, оиламдагилар соғлиги учун олишим керак деяптилар. Бобомга тушунтира олмаяпмиз, нега гунох бўлса Оятал курсини ўқийсиз дейди, Оятал курси ҳам Аллоҳнинг сўзларику, бекорга эмас деяптилар. Саволим шуки, бу юкдан биз оиламиз билан қандай қутилайлик, маслаҳат беринг илтимос. Бобомга ҳеч нарсани тушинтиролмадик. Зора сизларни жавобингизни ўқиб, англаб етсалар.