Ассалому алайкум! 19 ёшдаман.Мен баъзида йиғлаб Аллоҳ билан ичимда гаплашаман. Шунда жудаям мени ўзини ёнига чақириб олишини, Расулуллоҳ (с.а.в) билан кўришишни хоҳлайман. Жонимни олиб, қилган гуноҳларим учун мени кечириб, азобламасдан Ўзингни ёнингга чақириб ол, деб сўрайман. Ич-ичимдан шундай истак келаверади. Бу дунёда яшаб кўп гуноҳ қилиб қўйиб, Аллоҳимни жамолидан, раҳматидан айрилиб қолишдан қўрқаман. Шундай дейишим тўғрими, ёки гуноҳ бўладими? Қийинчилик ёки ташвишдан эмас, соғинаман жуда. Гуноҳкор бўлмаймани шундай десам?
– Ва алайкум ассалом! Ўзига ўлим тилаш жоиз эмас. Аллоҳ бандаларни бу дунёда яшашларини ирода қилибдими, шунга рози бўлиш керак. Шу синов дунёдан Аллоҳни рози қиладиган ҳолатда яшаб ўтишга ҳаракат қилмоқ лозимдир. Валлоҳу аълам!