Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 5 йилдан ошди. Қайнонам ва қайнотам, эрим ва 4 ёшли ўғлим билан бирга бир хонадонда яшаймиз. Аллоҳга шукур, ҳаммамиз намоз ўқиймиз. Ҳозирги вақтда ҳомиладорман. Ҳомиладорлик вақтида кўпроқ Қуръон тиловат қилишга ҳаракат қилаябман. Аммо қайнотам "мени ёмон дуо қилаябди", деган ҳаёлга борар экан. Ҳатто юзимга ҳам айтди. Ҳамма ёғи, ошқозони учар экан, юраги сиқиларкан. "Эскича оғриябман", дейверади. Ҳатто эримга ҳам "битта хотинга эга бўлолмадинг", деб айтиб гиж-гижлайдилар. Мен эса "Қуръон шифо бўлиш керак, Қуръондан бошқа ҳеч нарса ўқимайман, агар сизга ёмон дуо қилаётган бўлсам, фарзандларим олдидан келади", деб айтдим. Барибир ишонмайдими, билмадим. Ҳатто ҳижобимни ҳам гапирган кунлари бўлди. Менинг камчиликларимни излайверади. Нима қилай? Илтимос, маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Қайнотангиз шундай нотўғри тушунчага эга инсон эканда. Унга эътибор қилмай Қуръонни ўқишда давом этаверинг. Ўқиб бўлгач, охирида қайнотангизни ҳам дуо қилиб қўйинг. У кишини хизматини чиройли адо этаверинг. Табассум ила боқинг. Табассум қилган инсонга бошқа инсон ҳам беихтиёр табассум қилади ва у ҳақида ёмон ўй-ҳаёлларга бормайди, унга ёмонлик қилиш фикри ҳам ҳосил бўлмайди. Аслида қайнотангиз ёмон инсон эмас, балки тарбия топган муҳит яхши бўлмаган. Валлоҳу аълам!