Китобларни ўқиб туришга берсам бўладими?

22:19 / 29.04.2017 | Савол | 1237
Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларининг китобларини сотиб олган эдим, шу китобларимни яқинларим (ота-онам, опа-синглим) ва яқин дугоналаримга ўқиб туришга берсам бўладими? Баъзиларнинг сотиб олишга ҳозир иложлари ҳам йўқ. Уларга жуда ҳам керак! Илтимос, тез кунларда жавоб беринг! Руҳсат берсангиз, жуда ҳам миннатдор бўлардик! Ассалому алайкум!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Сотиб олган китобингизнинг эгаси сизсиз, хоҳлаган кишингизга бериб турсангиз бўлади. Фақат муаллифлик ҳуқуқларига тажовуз қилинмаса, яъни кўпайтириб, нусха олиб тарқатиш каби ишларга йўл қўйилмаса бўлди. Валлоҳу аълам