Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, фарзандларим бир-бирларига сийлаи раҳмли ва бир-бирлари билан аҳил иноқ бўлишлари учун қандай дуолар ўқишим керак? Намозларимда доим шуни сўрайман, балки айнан шунга оид оят ёки ҳадис бордир...
– Ва алайкум ассалом! Дуо маълум бир лафзда бўлиши шарт эмас, дилдан чиқиши аҳамиятли. Шу нарсани сўраб дуо қилинг. Валлоҳу аълам!