Ассалому алайкум, устоз! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аёл киши эрининг изнисиз остона ҳатлаб кўчага чиқиши мумкин эмаслигини биламан, ҳаттоки ота-онасининг уйига ҳам эрининг рухсати билан борилиши зарур. Лекин яқинда бир танишимдан аёл киши ҳар 15 кунда ота онасини кўриб келиши керак, агар 15 кундан ошиб кетса ва эри уйига боришга рухсат бермаса аёл эри рухсат бермаса ҳам ота онасини кўриб келишга ҳаққи бор ва бу иши гуноҳ саналмайди деди. Шу гап тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Низо чиқиб оилага таъсир бўлмаслиги учун эрнинг рухсатини олиш керак. Валлоҳу аълам!