Аёллар маърузаси

22:22 / 29.04.2017 | Савол | 1302
Ассалому алайкум! Мeн имомларимиз маърузасини эшитаман. Бу китоб ўқигандан кўра жуда таъсирлироқ ва тушунарлироқ. Китоб ўқишга дангасалик қиладиганлар учун бу жуда яхши. Опа-сингилларимиз учун ҳам шундай аёл қилган маърузалар борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Китоб ўқишга дангасалик қилмаслик керак, чунки унинг ўрнини бошқа нарса боса олмайди. Аёлларнинг овози кўп ҳолларда (доим ҳам эмас) аврат ҳисобланганидан уларнинг маърузалари одатда ёзилмайди. Валлоҳу аълам!.