Исм ҳақида

00:11 / 06.04.2021 | Умиджан Халмухамедов | 1558
Ассалому алайкум! Фарзандга чиройли исм қўйиш ота-онанинг фарзанд олдидаги энг масъулиятли бурчи ҳисобланади. Ислом тарихидан хабардор ҳар бир ота-она қандай шароитда бўлмасин, фарзандига чиройли, маъноси ҳам гўзал исм қўйишга ҳаракат қилади. Зеро, исм ўз эгасининг хулқ-атворига, ҳатто тақдирига ҳам таъсир қилиши айтилган. Яқинда Устоз Рустамжон домланинг исмлар ҳақидаги маърузаларини эшитгач, хайрон бўлиб қолдик! Қиёмат куни ҳар бир инсон ўз исми билан чақирилади- деб айтилган ва Азиз исмини қўйишдан қайтарилган, шу исм қўйганларга исмни ўзгартириш ҳақида айтилган ҳадисни хам айтиб бердилар. " Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келган бир инсон фарзанди билан келиб ўғлининг исмини Азиз деб таништирибди шуда Азиз бу буюк қудратли оллох! унга қарата ўғлинг буюкми деб сўрабдилар.Йўқ деб жавоб берибди.Унда ўғлингнинг исмини Абдуллоҳ қўй деб айтилар деб хадисдан мисол келтирдилар. Хаммаси илмсизликдан ахир инсон ўз фарзандига атайин мумкин бўлмаган исм қўймайдику? Лекин биз хам жуда орзиқиб кутган фарзандимизга китоблардан изланиб рўйхат тузиб сўнг Азиз Рўзаю Рамазон ойида туғилган фарзандимизга Азизжон деб яхши ниятда исм қўйганмиз . Биз ҳам муқаддас ва буюк Оллоҳнинг гўзал 99 исмларининг 9-чиси Ал Азиз ҳақида биламиз лекин исм қўйиш чоғида Исмлар маъноси китобидан изланиб, Азиз маъноси қадрли, қимматли, табаррук, ҳурматли ёки қудратли, қимматли, ноёб. Аллоҳ номи ила боғлиқ деб ёзилган. Зеро азиз сўзи ватанга, онага нисбатан ҳам қўланадику( Азиз юртим, азиз инсоним....) Билимсизликни шифоси бу савол деб айтилган шунинг учун бизга ёрдам бериб шубҳаларимизга ойдинлик киритиб изоҳ беришингизни сўраймиз. Оллоҳдан бизларга тўғри йўл кўрсатишини сўраб қоламан. Оллоҳим ўзи рози бўлсин илмингиз бунданда зиёда бўлсин илохим !
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг исми сифатлари икки хилдир, бири ўзига хос, уни Ўзидан бошқага нисбатан қўллаш асло жоиз бўлмайди, мисол учун Раҳмон сифати, уни бандага нисбатан ишлатиш ножоиз. Иккинчи хили Аллоҳга нисбатан ҳам, Ундан ўзгага ҳам ишлатилади, мисол учун раҳим, раҳимдил сифати Аллоҳга нисбатан ҳам бандага нисбатан ҳам айтиш мумкин. Бу албатта ширк эмас, бу сифат Аллоҳнинг Зотига муносиб бўлади, бандага нисбатан унинг ўзига муносиб сифат бўлади, атама бир хил холос. Сиз айтган азиз номи ҳам шундай. У Зотга ҳам Ундан бошқасига ҳам ишлатилади. Саволингизда айтилган ҳадисни учратмаганман. Валлоҳу аълам!