Ассалому алайкум! Таҳорат қилаётган вақтда оғизга уч марта сув олиб ғарғара қилинади. Саволим мисвоқ масаласида. Бармоқлар билан мисвоқ қилинганда бир марта қилинадими ёки 3 марта. Шунга ҳар таҳоратда иккиланаман.
– Ва алайкум ассалом! Тоза бўлди деган гумон ғолиб бўлгунича. Валлоҳу аълам!