Ҳайвон ҳақида

17:45 / 10.04.2021 | muxlisa | 676
Ассалому алайкум! Уйда ит ёки мушук боқса фаришта бўлмайди, деган гапларни эшитганман, бу қай даражада тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уй ичида ит боқиш ножоиз, сабаби итнинг оғзи нажас. Ҳадисда ит боқилган уйдан фаришта қочиши айтилган. Мушук ундай эмас, уй ичида уни боқиш жоиз. Валлоҳу аълам!