Эрга итоат

22:39 / 29.04.2017 | Савол | 1261
Ассалому алайкум! Аёлимдан намозни ўқиши ва авратини ёпиб юришини сўраб турли хил йўлларни қилиб кўрдим Шариатда кўрсатилган эрнинг қилиши керак бўлган чораларни ҳам қилиб бўлдим, лекин аёлим «менга вақт беринг, вақти келиб ўранаман, намозни ҳам секин тўлдириб оламан» дегани деган. Икки нафар фарзандимни ўйлаб кескин чора кўрмай турибман, чунки Аллоҳга ва эрига итоат қилмайдиган аёл кимга керак? Қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сиз чиройли насиҳат ва ҳикмат билан оилангизни намозга чорлашда давом этаверинг. Намозга шавқини зиёда қиладиган китобларни биргаликда ўқинглар. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида марҳамат қилади :
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى۝
Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир.
Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт.
Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди.
«Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз».
Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр.
«Оқибат эса тақвоникидир».
Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир. («Тафсири ҳилол» китобидан).
Валлоҳу аълам!.