Намозда жойнамозлар ораси очиқ бўлиши

17:26 / 10.04.2021 | d | 503
Ассалому алайкум!
Устозлар, саволларга бераётган жавобларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин ва сизларни ҳам Ўзи рози қилсин. Бир танишимдан эшитиб қолдим ва шу ҳақида аниқ маълумотга эга бўлмоқчи эдик. Бир танишим: бир киши жойнамозида намоз ўқиятган бўлса, кейинги одам уни олдига яъни намоз ўқиятган одамнинг жойнамозига жойнамозини теккизиб солиши керак экан, акс ҳолда, орага шайтон тушаркан ораси очиқ қолса деб айтди. Бу нарса мен учун нотўғри ва эриш туюлса-да, сиз устозлардан аниғини сўраб бераман дедим. Илтимос шу саволимга ҳам жавоб ёзсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жамоат намозларида намозгоҳлар жипс туришлари керак, оралари очилиб қолмаслиги керак, акс ҳолда орага шайтон киради, дейилган. Бу гап жамоатдан ташқари ҳолатга тегишли эмас. Валлоҳу аълам!