Ассалому алайкум! Сатри аврат қилганимга кўп бўлмади. Шу пайтгача жуда кўп суратларга тушганман. Рўмолсиз, очиқ-сочиқ кийимда тушган суратларим қариндошларимда, мактаб, лицей, университетдаги курсдошларимда ҳам сақланиб қолган. Битирув оқшомларидаги видеоларда ҳам бор. Буни ўйлаб жуда хавотирланяпман, уларни йўқотишнинг иложи йўқ. У инсонлар билан ҳозир алоқа қилмайман. Расмларимни ўчириб ташла, деб ҳам айтолмайман. Қариндошларимнинг оилавий альбомларида ҳам суратларим бор. Олиб ташланг, деб айтсам, ёқмаслиги ва айтганим бўлмаслиги аниқ. Буларнинг жавобини қандай бераман, деб қўрқяпман. Сатри аврат қилиб, тавба қилсам ҳам, вақт ўтиб қаерлардандир эски суратларим чиқиб келади. Ӯқишда ҳужжат учун берилган рўмолсиз расмларимни ҳам йўқотолмайман. Нима қилишни билмай қолдим. Бу муаммо барча кечикиб ўранганларда бор. Маслаҳат беринг, нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар йўқотасиз. Имкони бўлмаганига мағфират сўрайсиз. Валлоҳу аълам!