Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгоҳида таҳсил оламан, ҳозирда иккинчи курс талабасиман. Ҳозирда мен каттароқ профессорга шогирд бўлишим керак, мен шогирд бўлиб тушмоқчи бўлган профессор эркак киши экан, чунки мен танламоқчи бўлган йўналишимда аёллар кам ва мен малакали аёл шифокор топа олмадим. Мен эркак шифокорга шогирд тушсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Фақат муносабатда шаръий чегарада туринг. Валлоҳу аълам!