Ассалому алайкум! Яқинда Аллоҳ хоҳласа, турмушга чиқаман. Тўйим исломий тўйлардан бўлишини хоҳлайман. Биз ўзбекларда (хусусан бошқа жойларда қандай билмадиму, биз томонда) куёв навкар келишида 2 та таёққа олов ёқиб келишади, кейин ўртага шох ташлаб ўт олдиришади, кейин куёвни олов атрофида айлантириб келинникига олиб киришади. Келинни ҳам куёвникига оборишганда ҳам худди шундай олов атрофида айлантириб, кейин куёвникига олиб киришади. Шу жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бу амал ножоиз. Агар бахтни шундан кўришадиган бўлса, ширк бўлади. Валлоҳу аълам!