Аёлларга фарз бўлган амаллар

22:47 / 29.04.2017 | Савол | 1330
Ассалому алайкум! Аёлларга Аллоҳим жаннатга эришиши учун тўлиқ нималарни фарз қилган?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Буни биргина жавоб билан айтиб бўлмайди. Ушбу савол жавоб хизматимиз турли масалалар ориз бўлиб қолиб тезкор ёрдам керак бўлиб қолганда хизмат тақдим қилишга мўлжалланган. Бутун бошли бир динни қайта-қайта баён қилиш имконимиз йўқ. Сиз сўраган савол учун бир қанча китоблар таълиф қилинган. Бу китобларни сиз каби азизларимизга тақдим этиш учун оз бунча одам овора бўлмаган, оз бунча меҳнат қилмаган. Балки умрлар сарфланган. Шунингдек аҳли илмларимиз кўз нурларини тўкиб, вақтларини сарфлаб интернет саҳифаларини шу каби маълумотлар билан тўлдириб бормоқдалар. Сиздан эса, шуларни топиб ўқиш қолган холос. Валлоҳу аълам!.