Дуо сураб

13:50 / 19.04.2021 | Fotima ___ | 486
Ассалому алайкум! Мен солиҳ инсон билан оила қуришни истайман. Аммо уйдагилар диндан узоқроқ бўлгани учун моддиятга кўпроқ қарайдилар... Ўзим истагандек инсонга муносибман, деб билмайман, аммо Аллоҳдан шундай инсонни дуо қилиб сўрасам бўладими? Илтимос мен учун дуо қилсангиз...
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аллоҳ икки дунё саодатини берсин. Валлоҳу аълам!