Тажвид хусусида

22:52 / 29.04.2017 | Савол | 1630
Ассалому алайкум! Қуръон китобини ўқишда тажвид асосида ўқишга ҳаракат қилмоқдаман. Эски қозонбосма Қуръонда оятлар якунида “лом алиф” кeлади. Ҳозирги олган қори Қуръонимда у бeлги қўйилмаган. Тажвид қоидалари деган китобда “лом алиф” ушбу ҳарф турган жойда вақф қилиш мумкинмас дeйилган. Нима учун шу бeлги бу китобда йўқ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сиз айтган қозонбосма мусҳафлардаги вақф белгилари Сижовандийнинг вақф қоидалари асосида қўйилган. У кишига кўра, ҳар бир сурага бир бутун оятдек қаралади, шу боис, калималарнинг бир-бирига синтаксис боғлиқлиги асосида вақф белгилари қўйилади. Бунда оятлар якуни агар кейинги оятга грамматик боғлиқ бўлса, ўша ерга лам алиф белгиси қўйилади. Кейнги айтган манбаингиз эса Мадийна Мусҳафи услубига асосланган. Ундаги белгилар ҳар оятда тўхташ суннат, деган мазҳабга кўра қўйилган. Шу боис, бу мусҳафда оятлар сўнгида вақф белгиси қўйилмайди. Вақф ибтидо илмидан хабардор одам қерда нима қилишни ўзи фарқлай олади. Бунга имкони бўлмаган кишилар қўлларидаги мусҳаф белгиларига амал қилиб ўқишлари матлубдир. Валлоҳу аълам!.