Тиш олгандан кейинги ҳолат

02:13 / 13.04.2021 | Irodaxon | 1199
Ассалому алайкум! Тиш олдирганимдан кейин олинган жойидан қон сизиб чиқаверди, 7-8 соатгача. Оғзимда қон билан шу вақт оралиғида намоз ўқий олмадим. Қон тўхтагандан кейин қазосини ўқидим. Шу ҳолатда нима қилишим керак эди, хато қилмадимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилиб, қон келиб тураверса ҳам ўқиш керак эди. Узрли киши сифатида. Валлоҳу аълам!