Рўза тутиш савоби

01:25 / 20.04.2021 | Muhammad | 469
Ассалому алайкум! Рамазон ойида тутиладиган рўзанинг савобига тенг савоби бор амал борми? Рўза тутишга имконияти йўқ одам нима қилса рўза тутган ва рўзаси қабул бўладиган одамнинг савобини олади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рамазон рўзасининг савобига тенг келадигани йўқ. Аммо узр сабабли, беморлик ва қарилик каби тута олмаса, уларга фидя чиқариш имконияти берилган. Валлоҳу аълам!