Ўғрилик

02:41 / 20.04.2021 | Farangiz Amriddin Qizi | 694
Ассалому алайкум! Ёшликда илмсизликдан қилинган ўғриликнинг ҳукми қандай? Ўғирлаган пул миқдорини билмайман у одамга ҳам ўғирлаганимни айтолмайман, шармандаликдан қўрқаман, Аллоҳга тавба қилганман, ҳозирда бировнинг ҳаққини олмайман, алҳамдулиллаҳ. Нима маслаҳат берасиз? Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало тавба қилинади. Кейин ўша одамга ҳаққини қайтариб рози қилинади. Тахминан чамалаб бўлса ҳам ҳаққини қайтаринг. Валлоҳу аълам!