Ламинация

16:12 / 19.04.2021 | Малика | 721
Ассалому алайкум! Қош, киприк, соч ламинацияси ҳақида саволларни ўқиб чиқдим. Мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида "Бу ҳақида ҳозирча аниқ бир нима дея олмаймиз", дейилган экан. Агар аниқлик киритилган бўлса жавобни билмоқчи эдим.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса толани қоплаши ҳақида хабар олдик. Шунга кўра сув ўтказмайди. Сув ўтказмаса, уни қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!