Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, жуда асабийман. Ўзимни ўзим кўп тарбиялайман. Лекин тарбиялаган сарим ёмон бўлаёткандекман. Асабийлашсам китоб ўқийман ёки уй ишларини қиламан. Лекин менда бу те-тез такрорланади. Ғазабланганимда бошқа инсоннинг дилини оғритиб қўяман. Ғазабланган пайтимда нима қилишим керак? Бунинг олдини олиш учун маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Психотерапевт консультациясига борганингиз маъқул. Агар инсон ўз кучи билан соғлигини тиклаб ололмаса демак шифокор қабулига бориши керак. Психотерапевт сизга медикаментоз даволаниш усулларини қўллайди ва мия иш фаолиятига етишмаётган витаминлар, фойдали минераллар ва бошқалар дори-дармон орқали организмга етказилади. Мана бундан кейин сизда яна хотиржамлик ҳосил бўлади иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!