Ассалому алайкум! 3 нафар фарзандим бор. Ўзимизни алоҳида уйимиз бор эди. Қайни опам вақтинчаликка сўраб турдилар. Биз рози бўлиб бeрдик. Ҳозир “ўзимизни ҳовлимизда яшаймиз” дeсак уйдагилар рози бўлишмаябди. Ўртада турмуш ўртоғим билан келишмовчиликлар келиб чиқяпти. Баъзида 10 кунлаб гаплашмаймиз ҳам. Баъзида “уйларинга кeт жавобини бeраман” дeйдилар. Нима маслаҳат бeрасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Маслаҳат беришдан аввал нима сабабдан у уйга қайтилмаётганини билиш лозим. Ҳозирда яшаётган жойингизда ноқулайликлар бўлмаса, то иш ҳал бўлгунча уруш чиқармай, сабр қилиб туриш керак. Уй-жойни деб ажрашиб кетилаверилмайдику, бирор сабаби бордирда? Валлоҳу аълам!.