Ассалому алайкум! Онам қазо қилганларига 1йил бўлади яқинда, отам билан яшаймиз, 2 қиз ва 1 ўғил укам билан. Мен оилада катта фарзандман, доим уйдаман, уйимдаги барча юмушларни вақтида ўз ўрнида бажараман. Отам, укам ва синглимнинг кўнглига қараб доимо онамнинг йўқликларини билдирмасликка ҳаракат қиламан. Энди отамнинг оналари яъни бувим ва бобомлар отамни уйлантирамиз, дейишяпти. Менга тўғрисини айтганда бу маъқул эмас, онамнинг ўрнида ҳеч кимни кўргим келмайди, шунга нима қилсам бўлади? Қандай йўл тутай бундай вазиятда?
– Ва алайкум ассалом! Онангизни Аллоҳ раҳмат қилсин! Эркак кишининг аёл кишига эҳтиёжи бўлади. Бу шаръий томондан ҳам жоиз иш. Бошқа аёл келади дегани онангизнинг ўрнини эгаллайди, дегани эмас. Оила аъзо сифатида уни қабул қилсангиз, сиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам яхши бўлади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!