Жазаакаллоҳу хойро сўзи

22:47 / 22.04.2021 | Zaynabxon | 525
Ассалому алайкум! Кўп жойларда «Жазаакуллоҳу хойро» сўзи хар ҳил келибди. Бир жойда «Жазаакуллоҳу хойро» бўлса, иккинчи жойда «Жазаакумуллоҳу хойро» бўлиб келганини кўрдим. Шундан қайси бири тўғри? «Жазаакуллоҳу хойро»ми ёки «Жазаакумуллоҳу хойро»? Иккаласининг маъноси хар ҳилми? Охирги «хойро» сўзида, «хойрон» ёзилсада «хойро» ўқиш тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу хитоб қилинаётган кишининг жинси ва бирлик, иккилик ва кўплигига қараб тусланади. Валлоҳу аълам!