Ассалому алайкум! “Бинту Содиқ” каналидан «Бахтиёр оила» китобини овозли тасмасини эшитаётганимда, »кeлинликка номзодни юзи ва қўлига қараш жоиз, яъни сeмиз ёки озғинлиги ҳақида тасаввур қилиш мумкин» дeган, «ҳанафийларда эса қадамларига ҳам дeйилган» дeган маънодаги жумлани тушунмадим. Ёки мeн нотўғри англадиммикан билмадим. Аёллар ҳижобда юз қўли билан биргаликда қадамлариниям очиб юришлари жоизми?(масалан ёз кунларида пайпоқ киймасликни назарда тутяпман.) Олдиндан ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бу борада икки хил гап бор, бирида, яъни аввалги ҳанафийларнинг қавлига биноан оёқни тўпиғидан пастини кўрсатиш жоиз. Кейинги ҳанафийлар оёқни ҳам ёпиш керак деганлар. Эҳтиётдан ёпган афзал. Валлоҳу аълам!.