Билиб туриб рибога аралашганнинг тақдири

09:48 / 14.03.2017 | Савол | 1804
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Мен 05/12/2014 йил банкдан ипотека асосида 6 йилга йиллик 16%га пул қарз олиб, уй олдим(унгача қизим билан ижарада яшаганмиз). У вақтда рибо ҳақида тушунчага эга эмас эдим. Бу пул миқдори жуда катта бўлгани учун ҳозир қайтаришга имконим йўқ. Уйни сотиб юбориб, қутулиш учун эса, банкдан рухсатим йўқ. Яъни, уйнинг ўзи гаров тариқасида қўйилган. Сотиш ва пропискага рўйхатга қўйиш ҳуқуқига тақиқ қўйилган. Пулидан 100% қутилмагунимча уйни сотолмайман. Билмай рибо қилганим битта нарса. Аммо энди қилган ишим риболигини биламан. Ва билиб туриб давом эттираяпман (тўхтатишга имконим йўқ). Маслаҳат беринг, қандай йўл тутай? Ҳали яна беш ярим йил бор. Билиб туриб рибо қилишнинг оқибати қандай бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Олган қарзингизни тезроқ тўланг. Иложи бўлса, муддатидан олдинроқ ёпинг. Бошқа бу ишга қўл урманг. Аллоҳга астойдил истиғфор айтиб, тавба қилинг. Валлоҳу аълам