Саҳарлик вақти

20:47 / 26.04.2021 | Muattaroy | 564
Ассалому алайкум Одинахон опа. Билишимча саҳарлик вақти бомдод вақти киришигача экан. Бизнинг вилоятда ҳозирда "Ислом.уз" иловасининг Карачи вақти бўйича бомдод вақти 4:35 да киради. Аммо азонимиз 5:00 да айтилмоқда. Бугунги саҳарлигимизни билмасдан "Ислом.уз" иловасида бомдод кириши вақтидан 10 дақиқача кечиктириб тўхтатибмиз яъни 4:42 да. Одинахон опа бу рўзамиз жоиз бўлдими? Умуман нафл рўзаларида иловадаги вақтга қараганимиз афзалми ёки азонимизга? Раҳмат катта. Аллоҳ таоло паноҳида асрасин...
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Азон айтилгунга қадар саҳарликни тўхтатган бўлсангиз, рўза жоиз. Эҳтиётан эртароқ тўхтатган афзал. Валлоҳу аълам!