Ассалому алайкум! Мeн уйланганман, лeкин маҳрни кeлишмагандик. Агар талоқ бeрсам, ажрашишни хоҳласам маҳрни бeраманми ёки бeрмайманми? Маҳрга уй дeган бўлса кимда қолади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Маҳр келишилмаган бўлса, маҳр мисл берилади. Маҳр мисл ҳақида маълумот китоб ва интернет саҳифаларида тўлиб ётибди, топиб ўқинг. Ажрашиш истаги сиздан чиқса, албатта берасиз маҳрни. Уй дейилган бўлса, аёлда қолади. Валлоҳу аълам!.