Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда турли ОАВ ларни ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжуд. Ҳар сафар янгилик жойлаштирилганда фойдаланувчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини қолдиришади. Баъзида янгилик қандайдир шахс тўғрисида бўлса ва «комментарияда» фикр билдириш ғийбат эмасми? Ва шу фикрларни ўқиган ғийбатга шерик бўлиб қолиши мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Ғийбат албатта, бўҳтон ҳолатга ўтиб кетиш ҳам кўп. Бехос ўқиса дарров тўхтаб истиғфор айтиш керак. Аммо била туриб ўқийверса, албатта шерик бўлади, худди ғийбатни тинглаб тургандек. Валлоҳу аълам!