Мусофир саналаманми?

13:03 / 26.04.2021 | Zulayho | 344
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки: 1) Мен ўқиш учун Тошкент шаҳрига 115 км масофа босиб бораман ва 15 кундан ортиқ туришни ният қиламан, шунда мен мусофир саналаманми, мусофир намозини ўқиш жоиз бўладими? 2) Ўқишимиз пешин ва аср намозлари кириб то тугагунигача давом этади, шунда намозларимни қазо қилиб қўйсам гуноҳкор саналаманми? Жавобларингиз учун раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Сафар 15 кундан ортса, киши мусофир бўлмайди, муқим бўлади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам!