Ассалому алайкум! Аёл киши жинсий алоқадан кeйин ғусл қилиши фарзми? Умуман аёлларнинг ғусл қилиш шартлари қандай?
Ва алайкум ассалом!
Ҳа, фарз. Қуйида берилган савол-жавоблардан ва линкдаги маълумотлардан саволингизга тўлароқ жавоб оласиз деган умиддамиз.
Савол: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар?
Жавоб:
وَجَبَ تَحْرِيكُ الْقُرْطِ وَالْخَاتَمِ الضَّيِّقَيْنِ وَلَوْ لَمْ يَكُنْ قُرْطٌ فَدَخَلَ الْمَاءُ الثَّقْبَ عِنْدَ مُرُورِهِ أَجْزَأَهُ وَإِلَّا أَدْخَلَهُ وَلَا يَتَكَلَّفُ فِي إدْخَالِ شَيْءٍ سِوَى الْمَاءِ مِنْ خَشَبٍ وَنَحْوِهِ . كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ
«Сирға ва узук тор бўлса (ва ўз ҳолича остига сув етмайдиган бўлса), таҳорат ва ғуслда уларни ўрнидан қимирлатиб, остига сув етказиш вожибдир. Сирға тақилмаган бўлса, қулоқ ва бурун тешигидан сув кирадиган бўлса, таҳорат жоиз бўлади. Агар (остига, ичига) сув кирмаса, сув киритилади. Сувдан бошқа нарсаларни (чўп каби) киргизишга уринилмайди. «Баҳрур роиқ»да шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия).
Савол: Оёқ-қўл тирноқларига лак қўйган ҳолда қилинган таҳорат дуруст бўладими?
Жавоб: Одатда лак ўзидан сув ўтказмайди. Шунинг учун лак остидаги тирноқларга сув тегмай қолган бўлади. Бу билан таҳорат ҳам, ғусл ҳам дуруст бўлмайди (Хойрул фатаво).
وَالْخِضَابُ إذَا تَجَسَّدَ وَيَبِسَ يَمْنَعُ تَمَامَ الْوُضُوءِ وَالْغُسْلِ
«Бўёқнинг ўзи ёпишиб қотиб қолса, таҳорат ва ғуслнинг мукаммал бўлишига тўсқинлик қилади» (Фатвои ҳиндия). Валлоҳу аълам!
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=3542.0.