Ассалому алайкум! Мен ишлайдиган жойда байрамларни жамоа билан нишонлаш одати бор. Ҳамма бир дастурхон атрофига йиғилади. Мен тақво қилиб уларда қатнашмаяпман. Чунки аёллар ва эркаклар аралаш ўтиради, мусиқа қўйилади. Лекин ҳамкасбларим ҳафа бўлиб "Нима бўлибти, спиртли ичимликлар қўйилмаяптику, бирга ўтирсанг бўларди", дейишяпти. Байрамларга қизиқишим йўқ, қатнашмаганимдан хурсандман, лекин кўпчилик "қўшилмаганингга ҳафа бўлдим", деб гапираверганига кўнглим ғаш бўлиб қолди. Қилган ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тақво қилишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!