Сотиладиган кийим

16:44 / 26.04.2021 | ..... | 538
Ассалому алайкум! Онам бозорда хар ҳил жемперлар сотадилар. Бирор жойга бормоқчи бўлсам, онам сотадиган жемперни кийиб бораман, кейин қайтариб бераман. Сотиб юборадилар. Шундай қилишим тўғрими, гунох бўлмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Уни кийилмаган деб сотиш гуноҳ. Кийилганини айтиб сотиш жоиз. Валлоҳу аълам!