Маслаҳат берсангиз

20:21 / 01.05.2017 | Савол | 1124
Ассалому алайкум! Хўжайиним бошқа юрт фуқароси. Мен эса ўзбек фуқароси. Фарзандимиз бор. У менга ўзини фуқаролигига ўтишимни талаб қилябти. Бўлмаса рози эмас эканлар ва мен билан ажрашарканлар. Ота-онам эса бундай қилиб ўзга юртларда юришимга қарши. Бу ҳолда кимга қулоқ солай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Истихора қилиб кўринг. Эр қаерда бўлса, хотин у билан бирга бўлиши кераклигини ҳисобга олган ҳолда, бир фуқароликдан бошқасига ўтишдаги салбий ва ижобий тарафларини тарозуга солиб, маслаҳат қилиб кўриш керак. Валлоҳу аълам!.