Онага оқ бўлиш

20:49 / 29.04.2021 | Mushtariy | 896
Ассалому алайкум! Мени 6 яшар ўғлим бор, жуда шўх, гоҳида айтганимни қилмаса, Қуръонини ўқимаса қаттиқ жаҳлим чиқиб, менга бунақа бола керак эмас, Қуръон ўқимайдиган ёлғон гапирадиган, ақлсиз бола керак эмас, энди мени болам эмассиз, менга керак эмас бунақа бола деб юбораман. Йўқ деб хафа бўлиб қолади. Шундай деганимда болам менга оқ бўлиб қолмайдими, дуоибад қилиб қўйган бўлмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган бола оқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!