Ассалому алайкум! Бир киши бир илмни ўрганишдан мақсади “шу илмни ўрганиб одамларга ўргатсам, оилам учун зарур бўлган моддий таъминотни адо этаман ва шу билан бирга илм ўрганганим ва ўргатганим учун савоб оламан” дейиш бўлса, моддий манфаатни ҳам кўзлагани учун гуноҳкор бўлиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Оилани боқиш, таъминлаш савобли иш, буни ният қилишда гуноҳ йўқ. Аммо банда ниятлари гўзал бўлиши учун аввало амалини Аллоҳ учун, У Зотнинг розилиги ниятида қилиш керак. Ундан кейин инсонларнинг манфаати, хизматни қасд қилиш керак. Ризқ эса Аллоҳдан. Илм бериш, касбу кор қилиш ризқ топиш учун бир сабаб холос. “Мен ожиз банда қусуримни эътироф қилган ҳолда имкон қадар Аллоҳнинг розилигини истаб ҳаракат қиляпман. Аллоҳ ризқ бериб менга лутф қиляпти”, дейиш комил иймондандир. Валлоҳу аълам!.