Ассалому алайкум! Одилхон қори Юнусхон ўғли “Ҳадисларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аёлинга сирингни айтма, пулингни айтма зeро аёллар фитна боши. Чунки у шайтондир” деганлар деб маъруза қилганларини эшитдим. Бу аёлларга нисбатан оёқ ости қилишдeк гап эмасми? Шу ҳадис борми? Аёл киши буюм, фитна эмас, балки оилани бир аъзоси, жуфти ҳалоли, ишонган, суянган таянчи бўлишини билайлик ёки бу бундай эмасми? Аёл зотини кўнгли чўкадику бундан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бу гаплардан биз бехабармиз. Бу маънодаги ҳадисни ҳам билмаймиз. Лекин қуйидаги ҳадислар келган:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мен ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра хавфлирок фитнани колдирмадим».
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Дунё ишларида эҳтиёткор бўлинглар шунингдек, аёллар масаласида ҳам эҳтиёт бўлинглар. Чунки Бани Исроилдаги биринчи низо аёллар туфайли содир бўлди».
Ушбу ҳадислардан аёлларни таҳқирлаш маъноси келиб чиқмайди. Билакс, уларга ва уларнинг тарбияларига эътиборли бўлишга даъват бор. Аёллари солиҳа бўлмаган жамият фитнага учрашига тарихдан мисоллар кўп. Ҳозирги кунимизда ҳам бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Валлоҳу аълам!.