Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимнинг уйидан чиқиб кетдим, ота-онамнинг ёлғиз қолдирмаслик, хизматларини қилиш учун. Бир фарзандимиз бор, қизча. Ҳозир виждоним қийналяпди, фарзандимни отасиз қолдирганимга, оиламни бузганимга. Аммо бир тарафим ота-онам ёлғиз қолишига булар сабаб бўлолмайди, дейди. Қайси бирини танлашни билмайман, маслаҳат беринг илтимос...
– Ва алайкум ассалом! Оилангизни сақлаб қолишингиз афзал эди. Ота онага бошқа йўл билан қараб олса бўларди. Валлоҳу аълам!