Ассалому алайкум! Тажвид қоидаларини ўқиб тугатганман, алҳамдулиллаҳ, устозам тажвидим, ҳарфларнинг сифатлари, ҳаммаси жойида деганлар. Фақат “р”ни йўғон ва ингичка ўқишда камчилигим бор, буни тўғирлаб устозамга топширган эдим, устозам хам яхшиланибди, дедилар. Лекин орадан вақт ўтгандан сўнг (устозамга дарсга бормай қўйган эдим) Ўшдан келган устоза “р”ларизга озгина ишлов керак, дедилар. Алҳамдулиллаҳ ҳаракат қиляпман. Шу ҳолатимда мен оила аъзоларимга, мендан чет тилини ўрганадиган ўқувчиларимга ва бизда ишлайдиган устоз-у устозаларга Қуръону Каримни ўқишни тажвид билан ўргатишга ҳаққим борми? Ёки мумкин эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Устозингиздан сўраб кўринг, сизнинг даражангизни у киши билади. Валлоҳу аълам!