Кийим

15:29 / 29.04.2021 | Dildora | 784
Ассалому алайкум! Аввало барча саволларимизга жавоб йўллаганингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин, сиз ва жамоангиздан. Савоим шуки мен Алҳамдулиллаҳ ҳижобга киргандим бир йил олдин ва авратларимни айтилганидек тўсиб юришга ҳаракат қиляпман. Аммо турмуш ўртоғим уйда менинг олдимда рўмолингни орқага ўраб, чиройли бўлиб юр, деб танбеҳ бераяптилар. Биз қишлоқда катта ҳовлида, қайнота қайноналарим билан турамиз. Бизникига ҳар куни қўни-қўшни, номаҳрам эркаклар тез-тез кириб қолишади. Шундай вақтда рўмолим орқада бўлса авратимни тўсолмай қолишдан қўрқаман. Аммо эримнинг ҳам кўнглини совутгим келмаяпти. Менга маслаҳат беринг, қандай йўл тутай...
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларга авратингизни кўрсатишингиз мутлақо жоиз эмас, эр талаб қилса ҳам. Сизни очилиб юришингизни истаса, шунга яраша шароит қилиб берсин. Валлоҳу аълам!