Эҳсон

14:56 / 02.05.2021 | Mushtariy | 407
Ассалому алайкум! Устозам, аёл киши эрига айтмасдан кийимларидан ёки болаларининг кийимларидан эҳсон қилса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўзиникини эҳсон қилиши жоиз. Болалариникини сўрагани яхши. Валлоҳу аълам!