Ҳайт байрамида келинлар тарафидан қиммат совға ва тоғоралар келиши шартми?

06:09 / 02.05.2021 | Madina | 575
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шундан иборатки Ҳайит байрамида келинлар тарафидан турли ҳил қимматбаҳо совғалар келиши, кўплаб тоғорада овқатлар юборилиши дастурҳон безатиши учун стол устига ҳамма нарсани келин тарафидан юборилиши қай даражада тўғри, динимиз бу ҳақида нима дейди? Бу нарсалар қиз тарафга жабр бўлиб қолмайдими? Қайнонам менга ҳозирдан тайинлаб кўзимни очирмаяптилар, меҳмон келади, уйингиздагилар юбориши керак деб. Менинг ҳам уйимда 6та жон яшашади, фақат отам ўзлари ишлайдилар, мен ҳам уйимдагиларни иложи борича аяшга ҳаракат қиламан. Шундай вазиятда нима қилишни билмаяпман, менга ёрдам беринг. Олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарсалар шариатда йўқлигини такрор такрор айтилган. Эрингизга айтинг, ўзи ота онасига тушунтирсин, сизни ноқулай ҳолга солмай. Валлоҳу аълам!