Мусиқа

06:01 / 02.05.2021 | Shahzod | 566
Ассалому алайкум! Мусиқа эшитиш гуноҳ, ёки жоиз эмас деб эшитиб, ҳозирда мусиқа, қўшиқ эшитмаяпман. Лекин хонамда бирга турадиган курсдошим баъзида музсиқа эшитади, бунда табиийки менга эшитилади. Шу ҳолатда ҳам гуноҳга шерик бўлиб қоламанми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз бўлмаган мусиқа ва қўшиқ бўлса, имкон бўлса у ерни тарк қиласиз, бўлмаса, эшитмаганликка оласиз. Ҳозирда қулоқликлар чиқиб кетган, ўшаларни тақиб эшитишларини илтимос қилсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!