Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа! Мен олий ўқув юртини битириб, диплом олдим, лекин диплом ишимни ўзим қилганим йўқ, бир устозимга пул бериб қилдирдим. Сабаби ўзим диплом мавзуимга мос маълумотларни топишимга кўзим етмади. Аммо диплом ишимни ўзим ҳимоя қилдим. Ҳозир бу ишимдан афсус қиляпман, чунки дипломни ҳалол йўл билан олмадим. Энди шу дипломим билан ишга жойлашиб маош олсам, олган маошим ҳаром ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, буни ҳалоллашнинг бирор йўли борми? (Масалан, маошимдан садақа ёки закот беришимми?)
Аввалги саволларимга берган жавобларингиз учун ташаккур
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг, истиғфор айтинг. Касбга муносиб бўладиган даражада таълимингизни етказинг ва бу соҳа бўйича бирор устозга шогирдлик қилиб, касбингни қилавер, дейдиган ижозати, яъни рухсатини олинг. Касбингизга содиқ бўлинг. Валлоҳу аълам