Оилага тааллуқли савол

15:56 / 02.05.2021 | Sohibaxon | 501
Ассалому алайкум! Оила қургандан сўнг эри аёлига олиб берилган буюмлар уники ҳисобланади, аммо бу нарсани ҳисоб-китоб қилинса, ажримдан олдин қайнона ёки эр буни олиб қўйишга ҳақлими? Қайнонам тўй пулини ҳисоблаб янги келинлигимда айтган эди, шунча кетди, олиб қўйинг, болаларингизга кўрсатасиз деб. Лекин ажрим пайтида ҳам 8000$ кетди, тўлаб қўйинг, дедилар. Эрим эса олиб берган нарсаларим қани Кореядан олиб берганим, дедилар. Энди мен бу нарсаларни ишлатганимда ҳудди бировникини ишлатгандай бўламан, ҳотиржам эмасман. Шунда буни қайтариб берсам тўғри бўладими? Нима қилай, маслаҳат беринг илтимос. Эрим ҳатто маҳр пулини ҳам бермаганлар лекин эрим қарздор бўлмасин деб, Аллоҳ йўлида кечдим, деб айтдим, бу тўғрими? Эрим олиб берган телефонни акаси сўради, аммо бермайман, укангиз олиб берган десам, ўзи айтди, деди. Аммо бермадим. Шунда қариндошлари шу маҳр пулига дейишди, бу қанчалик тўғри? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шахсий буюмлар сизники, қайтариб оломайди. Ажрашгандан кейин шахсий буюмлар қайтариб олинса бўлади, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!