Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганда қорин дам бўлаверса, лекин дам чиқмаса, намоз бузиладими? Намоз ўқиётганда салом бериб чиқилгандан кейин дам чиқса, тасбеҳларни айтмаса ҳам намозни бошидан ўқиш жоиз эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Модомики ҳаво чиқмаса, таҳорат кетмайди, дам бўлса ҳам. Cаломдан кейин тасбеҳдан аввал дам чиқиб таҳорат кетса, намозни қайта ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!