Ҳижобсиз аёллар мусулмон эмасми?

02:12 / 04.05.2021 | Nilufarxon | 737
Ассалому алайкум! Баъзи бир жойларда рўмолсиз, яъни ҳижобсиз аёллар мусулмон эмас, дейилган гапларга кўзимиз тушмоқда. Шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўрамоқчи эдим. Алҳамдулиллаҳ, ўзим ҳижобдаман. Лекин яқинларим ҳижобсиз, давлат ишида ишлашади. Қолган амалларни бажаришади, Аллоҳга ишонишади, қўрқишади, қўлларидан келганича ибодатларини бажаришади. Шу ҳижобсиз эканликлари учун мусулмон бўлмай қолишадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шаҳодат калимасини келтирган одам мусулмон бўлади. Ҳижобсизлик уларни мусулмончиликдан чиқармайди. Аммо авратларини тўсмаганлари учун гуноҳкор бўлишади. Валлоҳу аълам!