Ўтган яқин кишисига атаб эҳсон қилиш

01:24 / 04.05.2021 | Binru Maruf | 455
Ассалому алайкум! Киши яқин инсони (масалан ота-онаси, опаси ) ўтгандан кейин уларга атаб, элга дастурхон ёзиб, эҳсон қилса бу ширк бўлмайдими? Дадам аммам оламдан ўтганидан кейин уйимизда эҳсон қилган эди, аммамни руҳи шод бўлиши учун. Устоз шундай ҳолатда эҳсон қилаётган киши қандай ният қилади? Бутун эҳсонини савобини ўтган кишига бағишлайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳсон ширк бўлармиди? Эҳсон қилиб савобини ўтганларга бағишлаш жоиз. Ҳаммасини бағишланади. Валлоҳу аълам!